Туркияда нималар бўляпти? Энди университетда қуролли жанжал юз берди (видео)
Олам
−
16 Апрель 5377 2 дақиқа
Кеча, 15 апрель куни Туркиянинг Измир шаҳридаги Эге университетида талаба кампусдаги бошқа талабаларга узун тиғли ханжар билан ҳужум қилди. Бу ҳақда “Cumhuriyet” хабар берди.
Қайд этилишича, жанжал икки гуруҳ талабалари орасида юз берган. Воқеа “Эге университети” метро бекатининг кириш қисмида содир бўлган. Талабалар касаба уюшмасига алоқадор бир гуруҳ ёшлар варақа тарқатаётган пайтда уларга қарши бошқа бир гуруҳ билан тортишув келиб чиққан.
Ҳодиса оқибатида Б.Й. ва Й.A. исмли талабалар жароҳат олган. Воқеадан сўнг улар шифохонага етказилган. Ҳозирда уларнинг аҳволи яхши экани айтилмоқда. Ҳодиса ҳақида хабар берилгач, университетга полиция кучлари етиб борган. Ҳолат юзасидан расмий тергов ишлари бошланган.
Эслатиб ўтамиз, сўнгги кунларда Туркиядаги таълим муассасаларда тез-тез қуролли ҳодисалар юз бермоқда. Хусусан, жорий йилнинг 2 март куни бутун Туркияни ларзага солган воқеа содир бўлди. Истанбул шаҳридаги Бўрса касб-ҳунар ва техника Анадолу лицейида ўқитувчи Фотима Нур Челик ўз ўқувчиси томонидан пичоқланиб, ўлдирилганди.
Шунингдек, жорий йилнинг 14 апрел куни Шонлиурфа вилояти Сиверек туманида жойлашган лицейда қуролли ҳужум содир бўлди. Оқибатда 16 киши жароҳатланиб, ҳужум содир этган ўқувчи ўз жонига қасд қилди.
Шунингдек, кеча, 15 апрель куни Қаҳрамонмараш вилоятидаги ўрта мактабда содир бўлган отишма оқибатида 9 киши ҳалок бўлди. Ҳозирча бу воқеаларнинг бир-бирига алоқаси борлиги ҳақида маълумотлар мавжуд эмас.
Live
БарчасиСирдарёда сохта МИБ ходими қўлга тушди
16 Апрель