Туркияда эри томонидан ўлдирилган ўзбекистонлик аёл ҳомиладор бўлгани айтилди

3-саҳифа

image

Жорий йилнинг 23 март куни Истанбулнинг Боғчалиуйлар туманида яшаган ўзбекистонлик 40 яшар У.Т. ўзи билан бирга яшаган 61 ёшли Риза Белер томонидан тош билан ўлдирилгани ҳамда унинг жасади бўлакларга бўлиниб, музлатгичга жойлангани маълум бўлганди. Қотил У.Т. билан чиққан келишмовчилик ва бу жиноятни қандай содир этганини айтиб берди. Унинг маълум қилишича, аёл ўлдирилган вақтда ҳомиладор бўлган. 

Бакиркўй тумани 2-жиноят ишлари судида бўлиб ўтган биринчи суд мажлисида ҳимояга чиққан Риза Белер қотилликнинг барча тафсилотларини айтиб берди. Полицияга берган баёнотидан фарқли ўлароқ, у бу сафар пушаймон эканлигини билдирган.  

“Мен Истанбул университети стоматология факультетида ишчи эдим. 2011 йилда нафақага чиқдим. У билан 3 йил олдин савдо марказида танишганман. У ички кийимлар дўконида ишлаган. Биз бир-биримизни севиб қолдик. Унинг Ўзбекистондаги ер майдонида уй қуриш учун 300 минг лира пул берганман. Биз у ерда бирга яшамоқчи эдик. Сўнгги 20 кун ичида унинг менга бўлган муносабати ўзгара бошлади. Мени уйдан ҳайдади. Воқеа содир бўлган куни Умидани бир эркак билан тўшакда ушладим. Ўша заҳоти эркакни ҳайдадим. У кетганидан кейин Умида билан жанжаллашиб қолдим. У менга: “Эркакмисан, мен бошқа бировдан ҳомиладорман”, деди. Ўртамизда жанжал бўлди. Мен ақлдан озган эдим. Кейин бошига тош билан уриб, ўлдирдим”, дейди Риза Белер.  

Судья суд-тиббиёт экспертизаси хулосасини кутишга қарор қилиб, мажлисни кейинга қолдирди.

Маълумотларга кўра, марҳуманинг Ўзбекистонда 9 яшар қизи ва 19 ёшли ўғли бўлган. 


Мақола муаллифи

Теглар

Истанбул Туркия Ўзбекистонлик

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг