Туркияда бир дақиқа давом этган ўйинда Суперкубок ғолиби аниқланди (видео)
Спорт
−
08 Апрель
4870“Фенербахче” футболчилари “Галатасарой” билан Туркия Суперкубоги баҳсининг 1-дақиқасидаёқ гол ўтказиб юборди ва кейин бутун жамоа майдонни тарк этди.
7 апрель куни Тошкент вақти билан 23:30 да бошланган ўйинда “Галатасарой” ҳужумчиси Мауро Икарди гол урди, шундан сўнг “Фенербахче” футболчилари майдондан чиқиб кетди.
Ҳозирда “Трабзонспор” мухлислари Туркия чемпионати ўйинидан сўнг “Фенербахче” футболчиларига ҳужум қилгани учун клуб лигани тарк этиш вариантини кўриб чиқмоқда. Апрель ойи бошида навбатдан ташқари умумий йиғилишда клуб Суперкубок баҳсида иштирок этишдан бош тортиш қарорига келганди, бироқ якунда “Фенербахче” норозилик белгиси сифатида ёшлар жамоаси футболчиларини ўйинга юборди.
LiveБарчаси