Туркияда автобус иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Қурбонлар ва жароҳатланганлар бор
Олам
−
16 Февраль 2021
2869Туркиянинг Коня шаҳри яқинида йўловчи автобуси иштирокидаги автоҳалокатда беш киши ҳалок бўлди, яна 38 киши жароҳат олди. Бу ҳақда NTV канали хабар бермоқда.
Телеканал хабарига кўра, бугун, 16 февраль куни Коня-Адана магистрал йўлидаги муз туфайли юк машинаси тўсиққа урилиб, ён томонига қулаган.
Ўша пайтда йўлдан ўтиб кетаётган енгил автомобиль ҳайдовчиси унга ёрдам беришга тўхташга қарор қилган, аммо йўловчи автобуси унинг тўхтаб турган машинасини уриб юборган.
Тўқнашув туфайли енгил машина ва автобус ағдарилиб кетган.
Ҳодиса натижасида енгил автоуловнинг икки йўловчиси ва автобуснинг уч йўловчиси ҳалок бўлган, 38 киши жароҳат олган ва шифохонага ётқизилган.
LiveБарчаси