Туркияда ал-Хоразмий шарафига ёдгорлик ўрнатилди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Бугун, 3 март куни Туркия пойтахти Анқарада аллома Муҳаммад ал-Хоразмий шарафига ўрнатилган ёдгорликнинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, ёдгорликнинг ўрнатилиши “Хива – туркий дунёнинг маданият пойтахти” халқаро дастури доирасида амалга оширилган.

Хабарга кўра, очилиш маросимида Туркияга амалий ташриф билан келган Хоразм вилояти ҳокими Фарҳод Эрмонов ҳам иштирок этган.

Мазкур ҳайкал Анқара шаҳрининг Кечиўрен туманидаги машҳур боғлардан бири – “Жўка водийси” (“Ihlamur Vadisi”) ҳудудида ўрнатилган. 

Ёдгорликнинг расмий очилиш маросимидан сўнг, ўзбек миллий кийимлари кўргазмаси ва “Мендирман Жалолиддин” фильмининг намойиши бўлиб ўтган.

Муҳаммад Мусо ал-Хоразмий алгебра асосчиси. Буюк математикнинг арифметикага оид ҳинд рақамларига асосланган рисоласи ҳисоблашнинг ўнлик тизимига ва ушбу тизимдаги амалларнинг халқаро миқёсда тарқалишига олиб келди.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия ал-Хоразмий ёдгорлик

Баҳолаганлар

93

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг