Туркияда 10-қаватдан ўзини ташлаган ўзбекистонлик бўйича маълумот берилди. Қиз 18 ёшда бўлган

Жамият

image

Аввалроқ, Туркиянинг Измир вилояти Қаршияка туманида ўзбекистонлик аёл ўнинчи қаватдан ўзини ташлаб, ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эдик. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ўзбекистонликнинг ўлимига сабаб бўлган ушбу воқеани расман тасдиқлади. 

Туркия маҳаллий матбуоти томонидан тарқатилган дастлабки маълумотларда кўп қаватли бинодан ўзини ташлаган ўзбекистонлик 28 ёшда бўлгани айтилган эди. Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси маълумотларига кўра, қурбон бўлган фуқаро 18 ёшда бўлган. 

“Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси 2002 йил 21 майда туғилган Ўзбекистон фуқароси М.Б.нинг 2021-йил 2 январь куни Измир музофоти (Туркия Республикаси) Каршияка туманидаги турар-жой биносининг ўнинчи қаватидан қулаши оқибатида вафот этганлиги ҳақида ОАВда тарқатилган маълумотни тасдиқлади”, дейилади ТИВ ахборотида.  

Қайд этилишича, айни вақтда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар Ўзбекистон фуқаросининг ўлими бўйича тергов жараёнини бошлаган. 

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилнинг 23 сентябрь куни ўзбекистонлик 23 яшар Нодира Қодирова ҳам Туркиянинг Анқара шаҳрида Буюк Миллат Мажлисининг “Адолат ва тараққиёт” партиясидан депутутати Ширин Уналнинг хонадонида сирли ўлим топган эди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия

Баҳолаганлар

1051

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг