Туркияда ўзбекистонлик қиз ўзини 10-қаватдан ташлаб, ҳалок бўлди
3-саҳифа
−
04 Январь 2021
25045Туркиянинг Измир вилояти Қаршияка туманида ўзбекистонлик аёл ўнинчи қаватдан ўзини ташлаб, ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Haberler” нашри хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 28 ёшли Ўзбекистон фуқароси М.Б. (аёл) психологик муаммоларга дуч келган. Воқеа 2 январ куни соат 14:00 лар атрофида содир бўлган. М.Б. ўзини Қаршияка тумани Мавишеҳир маҳалласидаги бинонинг ўнинчи қаватидан ташлаган.
Воқеага гувоҳ бўлганлар тез ёрдам ва полицияга мурожаат қилган. Ҳодиса жойига етиб келган тиббиёт ҳодимларининг биринчи ёрдамидан сўнг, ёш аёл Бакирчай университетининг Чиғли ўқув ва тадқиқот шифохонасига ётқизилган. Оғир аҳволда бўлган М.Б. кўрилган барча чораларга қарамай вафот этган.
Ушбу ҳодиса юзасидан тергов ҳаракатлари бошлангани маълум қилинди.
LiveБарчаси