Туркияда ўзбекистонлик қиз ўзини 10-қаватдан ташлаб, ҳалок бўлди
3-саҳифа
−
04 Январь 2021 25765 1 дақиқа
Туркиянинг Измир вилояти Қаршияка туманида ўзбекистонлик аёл ўнинчи қаватдан ўзини ташлаб, ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Haberler” нашри хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 28 ёшли Ўзбекистон фуқароси М.Б. (аёл) психологик муаммоларга дуч келган. Воқеа 2 январ куни соат 14:00 лар атрофида содир бўлган. М.Б. ўзини Қаршияка тумани Мавишеҳир маҳалласидаги бинонинг ўнинчи қаватидан ташлаган.
Воқеага гувоҳ бўлганлар тез ёрдам ва полицияга мурожаат қилган. Ҳодиса жойига етиб келган тиббиёт ҳодимларининг биринчи ёрдамидан сўнг, ёш аёл Бакирчай университетининг Чиғли ўқув ва тадқиқот шифохонасига ётқизилган. Оғир аҳволда бўлган М.Б. кўрилган барча чораларга қарамай вафот этган.
Ушбу ҳодиса юзасидан тергов ҳаракатлари бошлангани маълум қилинди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь