Туркия Ўзбекистонга янги элчи тайинлади
Жамият
−
27 Февраль 2824 1 дақиқа
Бугун, 27 февраль куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Туркиянинг Ўзбекистондаги янги тайинланган элчиси Уфук Улуташдан ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилди. Бу ҳақда вазир ўзининг Telegram-каналида хабар берди.
Қайд этилишича, Ўзбекистон ва Туркия нафақат икки томонлама шерикчилик даражасида, балки минтақавий ҳамкорликни кенгайтиришда ҳам фаол давом этмоқда.
“Ишончимиз комилки, биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз ҳар икки мамлакат равнақи ва тараққиётига хизмат қилади. Жаноб Элчини ушбу лавозимга тайинлангани билан самимий табриклаймиз ва дипломатик миссиясида муваффақиятлар тилаймиз”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, 19 февраль куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Эстониянинг янги тайинланган элчисидан ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олганди.
Live
Барчаси