Туркия Украинага хавфсизлик кафолатлари бериши керак – Зеленский

Олам

image

Бугун, 18 февраль куни Украина етакчиси Владимир Зеленский Туркияга расмий ташрифи чоғида Украина тинчликка интилаётганини, аммо можарога барҳам бериш учун мамлакат ҳамкорларидан маълум хавфсизлик кафолатларига муҳтожлигини айтди. Бу ҳақда “Star” хабар берди.

Зеленскийнинг сўзларига кўра, Украина Туркия ва бошқа давлатлардан хавфсизлик кафолатлари берилишини кутмоқда.

“Биз бу хавфсизлик кафолатларини бутун Европа, жумладан, Қўшма Штатлар, Европа Иттифоқи  ва Туркия томонидан берилишини истаймиз”, деган Украина раҳбари.

У, шунингдек, Туркия Россия-Украина можаросида муҳим воситачи роль ўйнашини таъкидлаб, маҳбусларни алмашишда кўрсатган ёрдами учун Туркия ва унинг раҳбари Ражаб Тойиб Эрдўғанга миннатдорлик билдирган.

Қолаверса, Зеленский украиналикларни уйларига қайтариш ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш масалалари Украина учун муҳим эканини яна бир бор таъкидлаган.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 18 февраль куни Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Украина раҳбари Владимир Зеленский билан учрашгани ҳақида хабар берилганди. Зеленскийга Туркия сафарида ҳамроҳлик қилаётган рафиқаси Елена Зеленская эса Туркия биринчи хоними Эмина Эрдўған билан учрашди.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия Россия-Украина Владимир Зеленский

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг