Туркия Украина ғалласининг ноқонуний савдосига қарши – Чавушўғли
Олам
−
23 Июнь 2022
5442Туркия Украина портларидан дон экспортини амалга ошириш мумкин деб ҳисоблайди ва БМТнинг режасини қўллаб-қувватлайди. Бу ҳақда Туркия Ташқи ишлар вазири Мевлуд Чавушўғли бугун, 23 июнь куни Анқарада британиялик ҳамкасби Лиз Трасс билан қўшма матбуот анжуманида айтиб ўтди.
Унинг сўзларига кўра, Анқара озиқ-овқат муаммосини имкон қадар тезроқ ҳал қилиш учун ҳаракат қилмоқда.
Чавушўғли Туркиянинг бу мавзуда ҳам Россия, ҳам Украина билан фаол музокараларни давом эттираётганини қайд этди.
“Агар Истанбулда келишувга эришилса, мониторинг маркази, шунингдек, бевосита Украина сувларидан ташқарида “хавфсизлик зонаси” ташкил этилади”, дейди турк вазири.
Шу билан бирга, у Туркия Украина ғалласи ёки бошқа маҳсулотларнинг ҳар қандай давлат, жумладан Россия томонидан ноқонуний сотилишига қарши эканини таъкидлаган. Туркия бундай товарларни қабул қилмайди, дейди вазир.
Лиз Трасс, ўз навбатида, агар ғалла Украина портларидан олиб чиқилмаса, унда жиддий очарчилик бўлишини таъкидлаган.
“Ғалла инқирози кейинги ойдан кечиктирмай ҳал қилиниши керак. Акс ҳолда, ўта зарарли оқибатлар бўлади”, дея огоҳлантирган Британия вазири.
Трасс Украина дони ортилган кемалар учун хавфсиз йўлакни таъминлаш муҳимлигига ишора қилди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь