Туркия олов ичида: ўрмон ёнғинлари электр станциясига ҳам етиб келди (видео)

Олам

image

Туркияда кучли ўрмон ёнғинлари жануби-ғарбий Муғла вилоятининг Милас туманида жойлашган Кемеркўйдаги иссиқлик электр станциясига етиб келди. Бу ҳақда “Anadolu” хабар берди.

Маълум қилинишича, кучли шамол таъсирида олов кўлами ИЭСнинг симли панжарасига этиб келган. Тез ёнадиган ва портловчи моддалар объектдан олиб ташланиб, станция ходимлари эвакуация қилинмоқда.

Шаҳар ҳокими Муҳаммад Тоқат олов аллақачон иссиқлик электр станциясига тарқалганини таъкидлади.

“Олов иссиқлик электр станциясини қамраб олди, ходимлар эвакуация қилинмоқда, шу сабабли сиреналар ишламоқда деб ёзган”, ҳоким ўзининг Twitter саҳифасида.

Қайд этилишича, ёнғинни ўчиришда сув танкерлари ва ўт ўчириш машиналари жалб қилинган. Бироқ кучли шамол туфайли ёнғинни ўчириш мураккаблашмоқда.

Туркия олов ичида

Жорий йилнинг 28 июлида Туркияда ўрмон ёнғинлари бошланди. Ёнғин мамлакатнинг бир қанча вилоятларига тарқалган. Уларнинг ичида энг азият чеккани сайёҳлик вилояти — Aнталия бўлиб турибди. Бир неча кундан бери давом этаётган ёнғинлар оқибатида 9 киши ҳалок бўлган ва 864 дан ортиқ киши жароҳатланган. Туркия Президенти зарар кўрган ҳудудларни фалокат ҳудуди, деб эълон қилган.

Қайд этиш керакки, кеча, 30 июль куни Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев Туркиядаги ўрмон ёнғинларини ўчириш ва уларнинг кенг тарқалишини олдини олиш мақсадида мамлакатга ёрдам гуруҳлари юборилишини маълум қилди.

Шунингдек, Украина, Россия ва Испания ҳам Туркияга ўрмон ёнғинларини ўчириш учун ёрдам кучларини юборди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

226

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг