Туркия-Нидерландия ўйинидаги тартибсизликларда 54 киши ҳибсга олинди

Спорт

image

Берлин ҳуқуқ-тартибот идоралари 6 июль куни Туркия ва Нидерландия терма жамоалари ўртасидаги футбол бўйича Европа чемпионатининг чорак финал ўйини олдидан, ўйин вақтида ва баҳсдан кейин юзага келган тартибсизликлар туфайли 54 кишини ҳибсга олди. Бу ҳақда Берлин полицияси ўз баёнотида маълум қилди.

“Озодликдан маҳрум қилиш ёки чеклаш бўйича 54 та жиноят иши қўзғатилди, жумладан, тан жароҳати етказиш, ҳудудга ноқонуний кириш, ҳақорат қилиш, фирибгарлик йўли билан пул ундириш ва гиёҳванд моддаларга оид қонунбузарликлар бўйича иш очилди”, дейилади хабарда.

Ўйин бошланишидан аввал Берлин полицияси мухлисларнинг “кулранг бўри”нинг миллатчилик ишорасини кўрсатиши туфайли турк мухлислари юришини тўхтатишга мажбур бўлди. Ўйин вақтида стадионда бир неча бор пиротехника воситалари қўлланилган, Бранденбург дарвозасидаги фан зонада нидерланд ва турк мухлислари ўртасида тўқнашув келиб чиққан. Ўйиндан сўнг Брайтшайдплацда 50 кишилик гуруҳ Туркия ва Фаластинга оид шиорлар айтиб, “кулранг бўри” ишорасини кўрсатган.

Маълумот учун, Туркия-Нидерландия ўйини 2:1 ҳисобида голландларнинг фойдасига ҳал бўлди. Энди Нидерландия Евро-2024 ярим финалида Англия билан тўқнаш келади.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия Нидерландия кулранг бўри

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг