Туркия махсус хизматлари мамлакатга ўта хавфли террорчини олиб келди
Олам
−
12 Ноябрь 2022
13339Туркия Миллий разведка ташкилоти томонидан ўтказилган операция давомида Фатҳуллоҳ Гулен террорчилик ташкилоти мансабдорларидан бири Уғур Демирок мамлакатга олиб келинди. Бу ҳақда “Анадолу” хабар берди.
Демирок суд қарори билан ҳибсга олинган. Унга “қуролли террорчи ташкилот тузиш ва унга раҳбарлик қилиш” айби қўйилган.
Туркия ҳуқуқ-тартибот органларидаги манбаларга кўра, Демирок 2016 йил 15 июлдаги муваффақиятсиз давлат тўнтаришига уринишдан сўнг кўп ўтмай хорижга қочиб кетган.
Демирок Турк Қуролли кучлари сафларида жиноий ҳаракатлар билан шуғулланган, шунингдек, Гулен тарафдорлари махфий ёзишмаларни олиб борган ByLock дастурининг фойдаланувчиси ҳам бўлган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь