Туркия махсус хизматлари мамлакатга ўта хавфли террорчини олиб келди

World

image

Туркия Миллий разведка ташкилоти томонидан ўтказилган операция давомида Фатҳуллоҳ Гулен террорчилик ташкилоти мансабдорларидан бири Уғур Демирок мамлакатга олиб келинди. Бу ҳақда “Анадолу” хабар берди.  

Демирок суд қарори билан ҳибсга олинган. Унга “қуролли террорчи ташкилот тузиш ва унга раҳбарлик қилиш” айби қўйилган. 

Туркия ҳуқуқ-тартибот органларидаги манбаларга кўра, Демирок 2016 йил 15 июлдаги муваффақиятсиз давлат тўнтаришига уринишдан сўнг кўп ўтмай хорижга қочиб кетган. 

Демирок Турк Қуролли кучлари сафларида жиноий ҳаракатлар билан шуғулланган, шунингдек, Гулен тарафдорлари махфий ёзишмаларни олиб борган ByLock дастурининг фойдаланувчиси ҳам бўлган.


Tags

Rate Count

570

Rating

2.9

Rate this article

Share with your friends

News on the topic