Туркия Ливияда ҳарбий база қуради
Олам
−
18 Август 2020
5540Туркия, Қатар ва Ливия Миллий бирдамлик ҳукумати Мисурата шаҳрида турк ҳарбий-ҳаво базасини ташкил қилиш тўғрисида келишув имзолади. Бу ҳақда “Ал-Арабия” нашри хабар берди.
Келишувга кўра, Мисуратада уч томонлама ҳарбий мувофиқлаштириш маркази ташкил этилади.
“Бундан ташқари, томонлар Қатар ҳарбий масалаҳатчилари Ливия аскарларини ўқитиш учун юборилади. Шунингдек, Ливияга турк ва қатар ҳарбий билим юртларида ўринлар ажратилади”, дейилган хабарда.
Келишув Ҳукумат кучларининг ҳарбий салоҳиятини ошириш учун имзоланган.
Кеча, 17 август куни Триполида Туркия Мудофаа вазири Хулуси Акар ва Қатар Бош вазири ўринбосари – Мудофаа вазири Ҳолид бин Муҳаммад ал-Аттийя Ливия бирдамлик ҳукумати раҳбари Фаиз Саррож билан учрашди.
LiveБарчаси