Туркия Босфор бўғозида кемалар қатновини тўхтатиб қўйди
Олам
−
26 Март 2022
8982Туркия Босфор бўғозидан ҳар икки йўналишда ҳаракатланишни вақтинча тўхтатди. Бунга сувдан минага ўхшаш объект топилгани сабаб бўлди. Бу ҳақда Туркия соҳил қўриқлаш бошқармаси маълум қилди.
Туркия Миллий мудофаа вазирлиги аввалроқ фуқаролик тижорат кемаси томонидан минага ўхшаш объект топилгани ҳақида хабар берган эди.
“26 март куни фуқаролик тижорат кемаси томонидан Босфор бўғозининг қирғоқ зонасида минага ўхшаш объект аниқланганидан сўнг, зудлик билан воқеа жойига сув ости мудофаа гуруҳлари юборилди. Минага ўхшаш объект сув ости мудофаа гуруҳлари томонидан назоратга олинди ва уни зарарсизлантириш бўйича чоралар амалга оширилди”, дейилади вазирлик хабарида.
Бўғозда кемалар қатнови қачон тикланиши борасида аниқ маълумот берилмаган.