Истанбулда Россия-Украина ўртасидаги музокаралар бошланди

Олам

image

Бугун, 16 май куни Туркиянинг Истанбул шаҳрида Россия ва Украина ўртасидаги уч йилдан бери илк бор тўғридан тўғри музокаралар бошланди. Бу ҳақда BBC хабар берди.

Ушбу учрашувлар кеча, 15 май кунида бошланиши кутилган эди, аммо томонлар маълум бир сабабларга кўра учрашолмаган ва учрашув бугун, 16 майга кўчирилган.

Ушбу учрашув Босфор бўғози яқинидаги Долмабахче Президент саройида бўлиб ўтмоқда. Музокаралар ёпиқ эшиклар ортида ўтказилмоқда ва уларнинг мақсади Украина конфликтини ҳал этишдан иборат. Учрашувдан олдин, Туркия Ташқи ишлар вазири Ҳоқон Фидан табрик сўзи ва эзгу ниятлар билдирган.

Россия Президенти ёрдамчиси Юрий Ушаковнинг таъкидлашича, Россия делегацияси Истанбулда сиёсий ва техникавий масалаларни муҳокама қилади.

Истанбулдаги Россия делегацияси таркибига Россия Президентининг ёрдамчиси, собиқ маданият вазири Владимир Мединский бошчилик қилмоқда. Унинг таркибига Ташқи ишлар вазири ўринбосари Михаил Галузин, Мудофаа вазири ўринбосари Александр Фомин, Россия Қуролли кучлари Бош штаби Бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Игорь Костюков ва бошқа “учинчи даражали” амалдорлар киради.

Украина таркибига эса Мудофаа вазири Рустам Умаров бошчилик қилади. Украина Президенти девонининг веб-сайтидаги фармонга кўра, унинг таркибига яна 11 киши кирган: Украина Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Сергей Кислица, Украина Хавфсизлик хизмати раисининг ўринбосари Александр Поклад, Ташқи разведка бошқармаси раисининг биринчи ўринбосари Олег Луговский, Украина Мудофаа вазирлигининг Бош разведка бошқармаси, шунингдек, Украина Қуролли Кучлари турли бўлинмалари штаб бошлиқларининг ўринбосарлари ва Украина Мудофаа вазирлиги марказий аппарати ходимлари.

Маълумот учун, Россия ва Украина ўртасидаги музокаралар 2022 йилда тўхтатилган ва орадан 3 йил ўтибгина бу музокаралар яна жонланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркиянинг Истанбул шаҳрида Украина бўйича уч томонлама музокаралар бўлиб ўтгани ҳақида хабар берилган эди. Ушбу учрашувлар 1 соат давом этган. Учрашувга Туркия Ташқи ишлат вазири Ҳоқон Фидан бошчилик қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Истанбул Туркия Россия-Украина Босфор

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг