Россия-Украина музокаралари эртага бўлиб ўтади
Олам
−
15 Май
6922Бугун, 15 май куни бўлиб ўтиши керак бўлган Россия-Украина ўртасидаги навбатдаги музокаралар эртага, 16 май кунига кўчирилди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.
Маълум қилинишича, Украина Президенти Владимир Зеленский ҳам учрашув 16 майда бўлиб ўтиш эҳтимолини илгари сурган.
Зеленскийга кўра, Украина ҳозирча АҚШ ва Туркиядан учрашувнинг санаси ва вақти бўйича аниқ сигнал кутмоқда. У Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған билан учрашувдан сўнг, Мудофаа вазири Рустам Умаров бошчилигидаги делегацияни Истанбулга жўнатган ва у ерда икки кун бўлишини билдирган.
Россия делегациясига эса Президент ёрдамчиси Владимир Мединский бошчилик қилмоқда. Делегация 15 май куни эрталаб Туркияга етиб келган, бироқ кун давомида Украина делегацияси музокара жойида ҳали йўқлиги аниқланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина Президенти Владимир Зеленский Туркияга ташрифи доирасида Анқарада Президент Ражаб Тойиб Эрдўған билан учрашган эди.
LiveБарчаси