Туркия: “Биз Россияга қарши урушмоқчи эмасмиз”

Олам

image

Идлиб масаласи сабабли Туркия Республикаси Россия Федерацияси билан зиддиятга бориш ниятида эмас. Бу ҳақда бугун, 21 февраль куни Туркия мудофаа вазири Ҳулуси Акар маълум қилди.

"Бизда Россияга қарши туриш ниятимиз ҳам, мақсадимиз ҳам йўқ. Биз буни олдини олиш учун барча саъй-ҳаракатларни қилишимиз керак. Идлибда энг асосий масала бу Асад режими аввалги сулҳ шартларига риоя қилишидир", деди Мудофаа вазири.

Унинг сўзларига кўра, Асад режими унга қарши чиққан ҳар қандай кучни террорист деб атайди. Улар - мухолиф кучлар ва улар "тинч тарзда яшашни" хоҳлашади. 

Акар Туркия қуролли кучлари Идлибда операция бошлаши  мумкинлигини изоҳлар экан, Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған "бу борада тегишли кўрсатмалар бериб, асосий мақсадни баён қилганини" таъкидлади. “Бизда зарур режалар бор. А, Б ва C режалари ишлаб чиқилган. Бу режалар ўз вақтида ва керакли жойда амалга оширилиши мумкин”, деди вазир.

Аввалроқ, Суриянинг энг йирик магистралида ва мамлакатнинг иккинчи йирик шаҳри – Ҳалабда ўз назоратини қайта тиклаган ҳукумат кучлари навбатдаги эътиборини Идлибга қаратгани хабар берилган эди.  Идлибни Сурия муҳолифати Туркия кучлари билан биргаликда назоратда ушлаб турибди. Шунингдек, бу масалада Россия томони Сурия ҳукуматини қўллаб қувватламоқда. Шунга қарамай, Эрдўған Идлибни осонликча бериб қўйиш ниятида эмас.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Туркия

Баҳолаганлар

200

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг