Сурия армияси Дамашқ-Алеппо автомагистрали устидан назоратни қайта тиклади
Олам
−
11 Февраль 2020 5830 1 дақиқа
Сурия армияси М5 Дамашқ-Алеппо халқаро автомагистралидаги назоратини қайта тиклади. Бу ҳақда РИА Новости Суриядаги ҳарбий манбаларга таяниб хабар беради.
"Сурия армияси етти йилдан кўпроқ вақт давомида биринчи марта Дамашқ-Алеппо магистралини назоратга олди", дейилади хабарда.
Таъкидланишича, ҳарбий операциядан кейин мамлакатдаги энг катта ва халқаро аҳамиятга эга бўлган трасса устидан назоратнинг қайтарилиши Сурия армиясининг мамлакат бўйлаб ҳаракатига ижобий таъсир қилади.
Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 29 январида М5 трассасидаги Маарет Нууман шаҳри озод қилинган эди. Кейин, 8 февраль куни Ҳукумат армияси М4 (Латакия - Алеппо) ва М5 (Дамашқ - Алеппо) халқаро йўналишларининг чорраҳасида жойлашган Саракиб шаҳрини эгаллашга муваффақ бўлди. Якшанба куни Идлибнинг шарқидан келаётган қўшинлар Алеппонинг жанубидан келаётган қўшинлар билан бирлашди ва шу тариқа Сурия армияси М5 трассасини деярли тўлиқ назоратга олди.
Нуруллоҳ Шарипов
Live
БарчасиОҳангаронда ўқитувчи ўқувчини калтаклади
22 Октябрь