Turkish Airlines учувчиси парвоз вақтида вафот этди
Олам
−
09 Октябрь
11400Туркия ҳаво йўллари (Turkish Airlines) учувчиси Сиэтл – Истанбул рейси давомида вафот этди. Бу ҳақда компания матбуот котиби Яҳё Устун Х'да маълум қилди.
“TK204 рейси билан Сиэтлдан Истанбулга учаётган Airbus 350 самолётимизнинг капитан учувчиси Илчехин Пеҳливан парвоз пайтида ҳушидан кетди”, дейди у.
Устуннинг маълум қилишича, учувчини ҳушига келтириш бўйича биринчи тиббий ёрдам натижа бермаган. Шундан сўнг, экипаж Нью-Йоркка мажбурий қўнишни амалга оширишга қарор қилган, бироқ учувчи самолёт қўнишидан олдин вафот этган.
Авиакомпания вакилининг маълумотига кўра, Пеҳливан мунтазам тиббий кўрикдан ўтган ва унинг соғлиғида парвозни амалга оширишга тўсқинлик қиладиган ҳеч қандай муаммо аниқланмаган. Эркак 59 ёшда бўлган.