Турк мактаби директори 9 яшар ўқувчига жинсий тажовуз қилди

Олам 29869
image

Қирғизистон Республикаси Парламенти депутати Ирина Карамушкина Жўқорғи Кенеш йиғилишида Бишкекдаги турк мактабида 9 ёшли ўқувчи жинсий зўравонликка учраганини айтган. “Вечерный Бишкек” нашрининг ёзишича, депутатга тажовуз ҳақида ўқувчиларнинг ота-оналари маълум қилган.

“Менга “Манас” университети ҳудудида рухсатномасиз қурилган турк мактаби (ўқувчиларининг) ота-оналари мурожаат қилди. Мактаб 20 йилдирки лицензиясиз фаолият олиб боради. Директор Амир Айдиннинг сўзларига кўра, уларни кимдир қўллаб келади. Ота-оналар Таълим вазирлигига мурожаат қилишганда, амалдорлар бундай мактабнинг мавжудлигидан умуман бехабарлиги маълум бўлган”, деган Ирина Карамушкина.

Унинг сўзларига кўра, мактаб директорининг мурожаатчи ота-оналар ва ўқитувчиларни ҳақорат қилиши ҳайратга сабаб бўлган. Бундан ташқари, директор ўқитувчиларни қўрқитган. Улар барчаси Туркия фуқароси бўлгани учун элчихонага шикоят қилишга қўрққан.

“Ўқувчилардан бири нега мактабга боришдан қўрқишини суриштиришганда, у психологга директор Амир Айдин болаларни ўз хонасига чақириб, ўзи ва ўқувчиларнинг ич кийимларигача ечтириб, табиат қўйнига олиб чиққанини айтган. Директор ўшанда ўқувчиларга тегажоғлик қилган. Ўқувчининг онаси Ленин тумани ИИБ ходимлари билан мактабга келган, бироқ милиция мактаб Қирғизистон ҳудудида жойлашгани ва у ерда 200 дан ортиқ қирғизистон болалари ўқишини айтиб туриб олмагунча уларни киритишмаган”, деган Карамушкина.

Депутатнинг сўзларига кўра, мактабда таҳсил олувчи болалар асосан кам таъминланган оила фарзандлари бўлган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 699
Рейтинг: 3.0
Будьте в курсе событий!
×
×