Туризм қўмитаси раисига “зам” тайинланди
Жамият
−
02 Август 2023 13306 1 дақиқа
Жамшид Абдусаломович Абдусаломов Туризм қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда бугун, 2 август куни Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги матбуот хизмати котиби хабар берди.
Тайинловга қадар у Бош вазир ўринбосари Жамшид Хўжаевнинг котибияти мудири лавозимида ишлаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузурида Туризм қўмитаси қайта ташкил этилган эди. Қўмита раиси этиб Умид Рустамович Шодиев тайинланган эди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь