Туризм қўмитаси раисига янги ўринбосар тайинланди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йилнинг 17 сентябрдаги тегишли фармони билан Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раисига янги ўринбосар тайинланди. 

Унга кўра, Улуғбек Аҳмадович Аъзамов эндиликда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси ўринбосари лавозимида фаолият юритади. 

Улуғбек Аъзамов 1981 йил Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек. Маълумоти – олий. 

2002 йилда Буюк Британиянинг Суррей университетини “Халқаро туризм менежменти ва меҳмондўстлик” йўналиши бўйича тамомлаган.

Тайинловга қадар Улуғбек Аъзамов Ўзбекистон Республикасининг Туркия Республикасидаги элчихонасининг савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчиси лавозимида фаолият юритиб келган.

Бугун, 19 сентябрь куни Улуғбек Аъзамов Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси жамоасига таништирилди. Унда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Азиз Абдуҳакимов иштирок этди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Улуғбек Аъзамов

Баҳолаганлар

12

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг