Тўраев – Абу-Даби “Катта Дубулға” турнири кумуш медали соҳиби
Спорт
−
27 Ноябрь 2021
3292Бугун, 28 ноябрь куни БАА мамлакати пойтахти Абу-Даби шаҳрида дзюдо бўйича “Катта Дубулға” туркумига кирувчи мусобақанинг иккинчи кунги баҳслари ўз якунига етди.
73 кг вазн тоифасидаги татамига кўтарилган ўзбекистонлик дзюдочи Ҳикматиллоҳ Тўраев мусобақанинг финалида мўғулистонлик Тсогбаатар Тсендочирга қарши татамига чиқди ва имкониятни бой бериб қўйди. Тўраев баҳс давомида ушлаш ҳолатига тушиб қолди ва “иппон” баҳоси эвазига мағлуб бўлди.
Шунингдек, Ҳикматиллоҳ Тўраевга кумуш медаль ва 700 рейтинг очкоси ҳам тақдим этилади.
Эслатиб ўтамиз, Тўраев деярли 10 дақиқа давом этган ярим финал баҳсида Лондон-2012 Олимпиадаси чемпиони, Рио-2016 ҳамда Токио-2020 Олимпия ўйинларининг кумуш ва бронза медали соҳиби грузиялик Лаша Шавдатуашвили, чорак финалда тожикистонлик Сомон Маҳмадбеков, иккинчи даврада эса саудиялик Абдуллоҳ Ҳамад устидан ғалабага эришган эди.
LiveБарчаси