Абу-Даби “Катта Дубулға” турнири. Ҳикматиллоҳ Тўраев финалда

Спорт

image

Бугун, 28 ноябрь куни БАА мамлакати пойтахти Абу-Даби шаҳрида дзюдо бўйича “Катта Дубулға” туркумига кирувчи мусобақанинг иккинчи кунги баҳслари давом этмоқда.

73 кг вазн тоифасидаги татамига кўтарилган ўзбекистонлик дзюдочи Ҳикматиллоҳ Тўраев мусобақанинг финалига йўл олди. У деярли 10 дақиқа давом этган ярим финал баҳсида Лондон-2012 Олимпиадаси чемпиони, Рио-2016 ҳамда Токио-2020 Олимпия ўйинларининг кумуш ва бронза медали соҳиби грузиялик Лаша Шавдатуашвилини мағлубиятга учратди. 
   
Ҳикматиллоҳ Тўраевнинг олтин медаль учун кечадиган финал учрашувида рақиби мўғулистонлик Тсогбаатар Тсендочир бўлади.

Тўраев чорак финалда тожикистонлик Сомон Маҳмадбековни, иккинчи даврада эса саудиялик Абдуллоҳ Ҳамадни “иппон” баҳоси эвазига мағлубиятга учратган эди.

Эслатиб ўтамиз, 81 кг вазн тоифасида иштирок этаётган Арслонбек Тожиев ўзининг мусобақадаги иккинчи беллашувида украиналик Геворг Манукянни қўшимча дақиқаларда “вазари” баҳоси билан мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олган.


 


Мақола муаллифи

Теглар

БАА Абу-Даби Ҳикматиллоҳ Тўраев “Катта Дубулға” Арслонбек Тожиев

Баҳолаганлар

17

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг