Тупроққалъа туманига ҳам янги ҳоким тайинланди
Жамият
−
07 Ноябрь 2023
5733Акмал Жималязов Ортиқович Хоразм вилоятининг Тупроққалъа тумани ҳокими лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Акмал Жималязов халқ депутатлари Тупроққалъа туман кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Тупроққалъа тумани ҳокими лавозимига тасдиқланган. У мазкур тайинловга қадар Хоразм вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.
Айтиш жоиз, Жималязов жорий йилнинг 1 апрелидан бери Тупроққалъа тумани ҳокими сифатида ишлаб келаётган Шуҳрат Аҳмедовнинг ўрнини эгаллади. Аҳмедов эса аввалроқ вилоятнинг Қўшкўпир туманига ҳокими этиб тайинланганди.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Ойбек Холбоев Хоразм вилоятининг Шовот тумани ҳокими этиб тайинлангани ҳақида хабар берилган эди.