“Али Хўжа, Хўжа Али”. Хоразмнинг 2 ҳокими бошқа туманларга ҳоким бўлди
Жамият
−
07 Ноябрь 2023 9460 1 дақиқа
Хоразмнинг Шовот ва Қўшкўпир туманларига янги ҳокимлар тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги маълум қилди.
Ойбек Холбоев Мадаминович Шовот тумани ҳокими лавозимига тайинланди. У тайинловга қадар Урганч шаҳри ҳокими лавозимида ишлаб келаётган эди. Холбоев 2018-2020 йиллар мобайнида Урганч шаҳар ҳокими бўлган, кейинчалик 3 йилга қамалган Шуҳрат Абдуллаев ўрнига келган. Шунингдек, Ойбек Холбоев Боғот тумани ҳокими сифатида ҳам ишлаган.
У 2019 йил сентябрь ойида туманда фуқаролар пахта теримига мажбуран жалб этилгани туфайли жаримага тортилган.
Бундан ташқари, Шуҳрат Аҳмедов Курвондурдиевич Қўшкўпир тумани ҳокими этиб тайинланди. У жорий йилнинг 1 апрель куни Тупроққалъа тумани ҳокими этиб тасдиқланганди. Аҳмедов Тупроққалъа ҳокими бўлгунча Хоразм вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь