Урганч ҳокими ўзгарди
Жамият
−
17 Декабрь 2020
7682Бугун, 17 декабрь куни Халқ депутатлари Урганч шаҳар кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилди. Бу ҳақда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати хабар берди.
Сессияда ташкилий масала кўрилиб, Ойбек Мадаминович Холбоев Урганч шаҳар ҳокими этиб тайинланди.
Маълумот ўрнида, Ойбек Холбоев шу вақтга қадар Боғот тумани ҳокими вазифасида ишлаб келган.
Аввалроқ, Шавкат Қурамбоевич Яхшибоев Боғот туманига ҳоким этиб тайинлангани ҳақида хабар берган эдик.