Тупроққалъа ҳокимлиги “замҳоким” ва ИИБ масъули ноқонуний ов қилгани юзасидан муносабат билдирди

Жамият

image

Аввалроқ, Қорақалпоғистоннинг Тупроққалъа тумани ҳокими ўринбосари ва ИИБ масъул ходими ноқонуний ов уюштиргани ва чегара ҳудудида бўлиш қоидасини бузгани ҳақида хабар берилганди.

Мазкур хабарларга Тупроққалъа тумани ҳокимлиги расмий муносабат билдирди. 

Қайд этилишича, жорий йилнинг 16 октябрь куни тунги соат 02:00 ларда 9203-харбий қисм чегара ходимлари билан вилоят Экология ва атроф мухитни мухофаза қилиш бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган эгологик назорат тадбири давомида Хоразм вилоятининг Туркманистон билан чегарадош Тупроққалъа тумани, “Тупроққалъа” маҳалласи чегара олди ҳудудида 4 нафар фуқаро чегара олди худудларида бўлиш режимини хамда ов қилиш ва балиқ овлаш қоидаларини бузиб, ноқонуний ов қилишиб, бир дона ёввойи тўнғизни овлаганликлари аниқланган. Улардан 6 та ов қуроли, 105 та ўқ-дори ва 4 та қармоқ ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.

Хоразм вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси тунги рейддда 4 эмас, 8 киши ушланганини маълум қилганди. Уларнинг икки нафари ҳоким ўринбосари ва ИИБ масъули бўлган бўлса, қолган икки киши қаерга кетгани номаълум.

Яна ўша ҳокимлик муносабатида таъкидланишича, тахминан тунги соат 02:30 ларда Тупроққалъа туман ҳокимининг қишлоқ хўжалиги бўйича ўринбосари Шуҳрат Жаҳонгирович Шомуратов ва ИИБ ходими “Тупроққалъа” маҳалласидаги экин майдонларида, шоли ҳосили йиғим теримини назорат қилиб юрган бўлган.

Шунда қўққисдан чегара ходимлари ов қилиб юрган фуқароларни ушлаб турганлигини кўриб, чегара ходимларига ёрдам бериш мақсадида борган. Аммо 9203-сонли ҳарбий қисм чегара ходимлари уларни ҳам чегара постига олиб бориб, чегара зонасига кириш қоидасини бузганликлари ҳақида маъмурий баённома тузилиб суд жараёнига тегишли хужжатлар билан тақдим қилинган.

Тупроққалъа туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги бўйича ўринбосари 19 октябрда ўз аризасига биноан эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. У бу лавозимда 2020 йил 23 апрелдан бери ишлаб келаётганди.


Мақола муаллифи

Теглар

ов Тупроққалъа

Баҳолаганлар

223

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг