Тунда Ўзбекистонда яна зилзила содир бўлди

Жамият

image

Кеча, 23 ноябрь куни тунда Ўзбекистон ҳудудида кун ҳисобидан бешинчи зилзила қайд этилди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази маълум қилди.

Унга кўра, 23 ноябрь куни маҳаллий вақт билан соат 22:38 да (Гринвич бўйича 17:38 да) Самарқанд вилояти Нарпай туманида 2,9 балли зилзила юз берган. Зилзила координаталари 39,93 градус шимолий кенглик; 65,92 градус шарқий узунликка тўғри келади. 

Ер силкинишининг чуқурлиги 15 км, магнитудаси 2,9 га тенг. Зилзила эпимаркази Тошкентдан 315 км жануби-ғарбда жойлашган. 

Эслатиб ўтамиз, кеча, 23 ноябрь куни Ўзбекистон ҳудудида 4 марта ер силкиниши кузатилди. Жумладан, Сурхондарё вилоятининг Қумқўрғон туманида соат 04:28 да 3,2 балли, 14:08 да 3,5 балли, 14:36 да эса 3,9 балли, 16:28 да 3,3 балли зилзила қайд этилди.


Мақола муаллифи

Теглар

зилзила

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг