Туман сабаб яна парвозлар кечиктирилди

Жамият 4550
image
-

Бугун, 8 декабрь куни эрталаб об-ҳаво шароити туфайли кўришнинг ёмонлашиши Урганч, Нукус ва Навоий аэропортлари фаолиятига таъсир қилди.

Тошкентдан учаётган HY051 рейси Урганч аэропортига соат 08:20 да қўниши керак эди. Бироқ, аэропортдаги қалин туман туфайли  рейс қолдирилди.

Дастлабки маълумотларга кўра, самолёт пойтахтдан соат 11:00 да ҳавога кўтарилиб, Урганчга 12:10 да етиб келиши кутилмоқда.

Шунингдек, Тошкент – Нукус йўналиши бўйича HY011 рейси кечиктирилишига туман сабаб бўлди. Самолёт Тошкентдан соат 07:30 да парвоз қилиши керак эди, аммо ноқулай об-ҳаво шароити (200 метрдан кўриш имконияти) туфайли парвоз, дастлабки маълумотларга кўра, соат 10:30 да қолдирилди.

“Навоий” аэропортини ҳам қуюқ туман қоплаб, кўриш масофаси 300-350 метргача қисқарган.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 7 декабрь куни ҳам туман туфайли бир қанча маҳаллий ва халқаро рейслар кечиктирилганди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 175
Рейтинг: 3.1
Теглар
t
×