Ўзбекистонда туман туфайли парвозлар кечиктирилди 

Жамият

image

Бугун, 7 декабрь куни эрталаб Урганч ва Андижон аэропортларида ёмон об-ҳаво натижасида кўриш имконияти ёмонлашгани муносабати билан самолётлар учиш ва қўнишни амалга ошира олмадилар. Бу ҳақда “Uzbekistan Airports” АЖ хабар берди.

Хабарга кўра, “Uzbekistan Airways” авиакомпаниясининг HY053 қатнови Тошкент аэропортида Урганчга парвозини кутмоқда. Жадвалга кўра, борт соат 08:20 да Урганчга қўниб, сўнгра HY 279 қатнови билан Истанбулга йўл олиши керак эди. 

“Бироқ Урганч аэропортида ҳамон туман сақланиб турибди. Кўриш имконияти 200 метрдан 400 метргача яхшиланди. Учиш учун мақбул кўриш имконияти камида 800 метрни ташкил қилади”, дейилади хабарда.

Туман Тошкентдан Андижонга бажариладиган HY 091 қатновнинг ҳам кечиктирилишига сабаб бўлган. Самолёт 08:30 да парвоз қилиши керак бўлган, бироқ қабул қилувчи аэропортдаги туман туфайли у ҳамон Тошкентда об-ҳаво яхшиланишини кутмоқда.

Аввалроқ қуюқ туман туфайли “Аэрофлот” авиакомпаниясининг Москва шаҳридан SU-1976 қатновини бажараётган самолёт саҳнидаги 131 йўловчиси билан соат 06:40да Урганчга қўна олмаган ва Нукусдаги захира аэродромига юборилгани ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

туман

Баҳолаганлар

77

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг