Москвадан учган самолёт Урганчга қўна олмади
Жамият
−
07 Декабрь 2021
15273“Аэрофлот”нинг Москва-Урганч йўналишида учган самолёти қуюқ туман туфайли аэропортга қўна олмай, Нукусдаги муқобил аэропортга қўнди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.
“Аэрофлот”нинг SU1976 Москва-Урганч рейси белгиланган аэропортга қўна олмади. Урганчда қуюқ туман бор, горизонтал кўриниш 100 метрни ташкил этади”, дейилади хабарда.
Унинг аниқлик киритишича, ноқулай об-ҳаво туфайли самолёт Нукус аэропортига йўналтирилган ва соат 8:45 да нормал режимда қўнган. Ҳозирда бортида йўловчилар бўлган лайнер Урганчга жўнаб кетишини кутмоқда.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023