Тўлқин Қиличев Осиёда йилнинг энг яхши мураббийи бўлди
Спорт
−
30 Декабрь 2024
3836Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси мураббийи Тўлқин Қиличев Осиё бокс конфедерацияси томонидан йилнинг энг яхши мураббийи деб топилди. Бу ҳақда Олимпия қўмитаси хабар берди.
Қайд этилишича, Осиё бокс конфедерацияси йил якунлари бўйича энг яхшиларни эълон қилган. Унда 3 ўзбекистонлик ўз йўналишларида қитъада тенгсиз деб топилган.
Хусусан, бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи, “Миллий спорт мукофоти-2024” танловида “Йилнинг энг яхши мураббийи” номинацияда ғалаба қозонган Тўлқин Қиличев қитъа боксида ҳам энг яхши устоз деб топилган. Шунингдек, катталар ўртасидаги Осиё чемпиони Феруза Казакова U22 ёш тоифасида, ўсмирлар ўртасида қитъа чемпиони Мафтуна Янгиева ҳам ўз ёш тоифаларида энг яхши деб эътироф этилган.
“Қолаверса, Осиё бокс конфедерацияси Ўзбекистон терма жамоасининг Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида қитъамиз шарафини муносиб ҳимоя қилгани учун алоҳида миннатдорчилик билдирди”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ бокс бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Ҳасанбой Дўсматов Ўзбекистонда йилнинг энг яхши эркак спортчиси деб топилганди.
LiveБарчаси