Ўзбекистонда йилнинг энг яхши спортчилари аниқланди (видео)
Спорт
−
23 Декабрь
6487Бугун, 23 декабрь куни Тошкент шаҳридаги Олимпия ва Паралимпия шон-шуҳрати музейида “Миллий спорт мукофот-2024” тақдирлаш маросими бўлиб ўтмоқда.
Унга кўра, йилнинг энг яхши эркак спортчиси бокс бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Ҳасанбой Дўсматов деб топилди. Дзюдо бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Диёра Келдиёрова эса йилнинг энг яхши аёл спортчиси бўлди.
Шунингдек:
- Йилнинг энг яхши мураббийи – Тўлқин Қиличев;
- Йилнинг энг яхши пара спорт мураббийи – Яҳё Якубов;
- Йилнинг энг яхши терма жамоаси – бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси;
- Йилнинг энг яхши эркак паралимпиячиси – Ҳусниддин Норбеков (пара енгил атлетика)
- Йилнинг энг яхши аёл паралимпиячиси – Нурхон Қурбонова (пара енгил атлетика)
- Мухлислар меҳрини қозонган спортчи – Ситора Турдибекова (бокс);
- Мухлислар меҳрини қозонган пара спортчи – Рўза Қўзиева (пара пауэрлифтинг)
- Йил кашфиёти – Разамбек Жамалов (эркин кураш) деб топилди.
Эслатиб ўтамиз, футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Франциянинг “Ланс” клуби аъзоси Абдуқодир Ҳусанов йилнинг энг яхши ёш спортчиси деб топилганди.
LiveБарчаси