Тухель нима учун бўшатилгани маълум бўлди

Спорт

image

Англиянинг “Челси” клуби бош мураббийи Томас Тухель Европа Чемпионлар лигасининг 1-турида “Динамо” Загребга мағлуб бўлгани учун истеъфога чиқарилмади. Бу ҳақда  “The Telegraph” нашри хабар берди.

Мураббийнинг истеъфоси ҳақидаги хабар бугун, 7 сентябрь куни эълон қилинди. Янги мураббий тайинлангунга қадар “аристократлар”ни Энтони Бэрри бошқариб туриши мумкин.

Қайд этилишича, Тухелнинг ишдан олиниши“Челси”нинг мавсум бошида қайд этган қониқарсиз натижалари билан боғлиқ эмас. Чемпионлар лигасида Загребнинг "Динамо"сидан учралган мағлубият ҳам Томасни истеъфога чиқариш қарорида ҳал қилувчи омил бўлмаган. Гап шундаки, “Динамо” билан ўйингача ҳам Тухелнинг келажаги сўроқ остида бўлган.

"Челси"нинг янги хўжайинлари Тухелнинг узоқ муддатли лойиҳани қуришга мос келишига анчадан бери шубҳа қилган. Лондон клуби бошлиқларида Томаснинг ишга муносабати ҳақида саволлар бўлган.

Шунингдек, айрим футболчиларнинг мураббийга нисбатан ишончи йўқолгани айтилмоқда. Баъзи манбалар “Челси” базасидаги муҳитни ёмон дея таърифлаган.

Эндиликда “Челси” эгалари узоқ муддатли лойиҳага киришга ва уни қуришга тайёр бўлган мураббий топмоқчи.

Германиялик мураббий ўрнига “Челси” бош мураббийлигига номзод сифатида Зинедин Зидан, Маурисио Почеттино ва Грэм Поттер кабилар тилга олинмоқда.

Маълумот учун, Тухель “аристократлар” билан 2020-21 йилги мавсумда Чемпионлар Лигаси, UEFA Суперкубоги ва Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати совринини қўлга киритган.


Мақола муаллифи

Теглар

Томас Тухель “Челси”

Баҳолаганлар

516

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг