Тўқаев Ватиканда Рим Папаси билан учрашади
Олам
−
16 Январь
5085Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев Италия ва Ватиканга бориб, Италия ҳукумати вакиллари ва Рим Папаси билан учрашади. Бу ҳақда Оқўрда матбуот хизмати хабар берди.
Манбага кўра, Қосим-Жомарт Тўқаев жорий йилнинг 18-19-январь кунлари расмий ташриф билан Италия ва Ватиканда бўлади.
Ташрифнинг биринчи кунида давлат раҳбари Италия Президенти Сержо Маттарелла ва Бош вазир Жоржиа Мелони билан музокаралар ўтказиши режалаштирилган.
“Давлат раҳбари Қозоғистон - Италия сармоявий давра суҳбатида иштирок этади ва Италиянинг қатор йирик компаниялари раҳбарлари билан учрашув ўтказади”, дейилади матбуот хизматининг хабарида.
Шунингдек, Тўқаев 19 январь куни Ватиканда Рим папаси Франциск қабулида ҳам бўлиши кутилмоқда.
Бундан ташқари, Президент озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (FAO) ва БМТнинг Жаҳон озиқ-овқат дастури (WFP) штаб-квартираларига ҳам боради.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тўқаевнинг Арманистонга йўл олиши айтилганди.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15