Тўқаев Умра зиёратини адо этди

Олам

image
0:00
0:00
download

Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев Маккада кичик Ҳаж зиёратини амалга оширди. Бу ҳақда бугун, 25 июль куни Оқўрда матбуот хизмати хабар берди.

“Давлат раҳбари Қосим-Жомарт Тўқаев 24 июль куни Ислом динининг бош зиёратгоҳи – Макка шаҳрида Умра (Кичик Ҳаж) зиёратини адо этди. Президент алоҳида шарафга сазовор бўлди – у ҳурматли меҳмонлар учун эшиклари очиладиган Каъбага кирди”, дейилади хабарда.

Қайд этилишича, бу “Саудия Арабистони раҳбариятининг Қозоғистон раҳбарига нисбатан чуқур ҳурматли муносабатидан далолатдир”.

Маълумот учун, Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев икки кунлик расмий ташриф билан Саудия Арабистонига борди.


Мақола муаллифи

Теглар

Умра Қосим-Жомарт Тўқаев

Баҳолаганлар

278

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг