Тўқаев Цзиньпинга 1500 бош сайғоқ совға қилди

Олам

image

Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев Хитой ҳукуматига 1500 бош сайғоқни ғарбий Хитойга жойлаштириш учун совға қилишга қарор қилди. Бу ҳақда Қозоғистон Президентининг матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, ушбу ноёб ва қадимий ҳайвон бўлмиш сайғоқ популяцияси Хитойда қайта тикланиши учун совға қилинган.

Ўз навбатида, Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин Қосим-Жомарт Тўқаевга қабул қилинган қарор учун миннатдорлик билдирган, чунки Хитой сайғоқлар популяциясини тиклашни режалаштирмоқда.

Шунингдек, Тўқаев Цзиньпинни туғилган куни билан табриклаб, унинг Қозоғистонга ташрифи айнан шу сана билан уйғун келганини рамзий воқеа сифатида эътироф этган.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 16 июнь куни, Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаевнинг таклифига биноан Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпин Остона шаҳрига келган эди.

Оқўрда қароргоҳида Хитой ва Қозоғистон етакчилари ўртасида музокаралар бўлиб ўтган. Музокаралар якунида 24 та ҳукуматлараро ва идоралараро ҳужжатлар имзоланган.

Си Цзиньпин Оқордада бўлиб ўтган учрашув чоғида Қосим-Жомарт Тўқаевга Қозоғистон заминида кўрсатилган самимий ва илиқ меҳмондўстлик учун миннатдорлик билдирган.

Жалолиддин Раҳмонов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Хитой Си Цзиньпин Қосим-Жомарт Тўқаев сайғоқ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг