Си Цзиньпин қирувчи самолётлар кузатувида Қозоғистонга келди

Олам

image

Бугун, 16 июнь куни Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпин Қозоғистонга ташриф буюрди. Бу ҳақда Оқўрда матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Хитой раҳбарининг самолёти Қозоғистон чегарасидан пойтахт аэропортигача Қозоғистон Ҳаво мудофааси кучлари қирувчи самолётлари томонидан кузатиб борилган.

“Хитой етакчисининг самолёти Қозоғистон чегарасидан пойтахт аэропортигача бўлган масофада мамлакатимиз Ҳаво мудофааси кучлари қирувчи самолётлари томонидан кузатиб борилди”, дейилади Оқўрда хабарида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ хабар берилганидек, Си Цзиньпин Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаевнинг таклифига биноан 16-17 июнь кунлари Остонада бўлиши хабар қилинган эди. Шунингдек, 17 июнь куни Остонада “Марказий Осиё – Хитой” иккинчи саммити бўлиб ўтади. Унда минтақа давлатлари раҳбарлари иштирок этади.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон Хитой Си Цзиньпин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг