Си Цзиньпин Марказий Осиёга келади

Олам

image

Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпин Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаевнинг таклифи билан Қозоғистонга ташриф буюради. Бу ҳақда Оқўрда матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Хитой раҳбари 16-17 июнь кунлари Қозоғистонда бўлади. Ташриф давомида юқори даражадаги икки томонлама учрашув ўтказилиши режалаштирилган бўлиб, унда Қозоғистон-Хитой кенг қамровли стратегик ҳамкорлигини янада чуқурлаштириш масалалари муҳокама қилинади.

Бундан ташқари, 17 июнь куни Остона шаҳрида “Марказий Осиё – Хитой” иккинчи саммити бўлиб ўтади, унда минтақа давлатлари раҳбарлари иштирок этади.

Маълумот ўрнида, бундай форматдаги биринчи тадбир 2023 йилда Хитойнинг Сиань шаҳрида бўлиб ўтган.

Эслатиб ўтамиз, Си Цзиньпиннинг Қозоғистонга сўнгги ташрифи ўтган йил июль ойида бўлган эди. Ўшанда Остона шаҳрида Қозоғистон ва Хитой етакчилари ўртасида учрашув ўтказилган. Шунингдек, ташриф давомида Тўқаев ва Си Сзинпин икки давлатнинг маданий марказларини ишга туширган. Икки мамлакат раҳбарлари учрашув ва музокаралар якунида қўшма баёнот имзолаган ва ОАВ вакиллари учун брифинг ўтказган.


Мақола муаллифи

Теглар

Си Цзиньпин Марказий Осиё – Хитой саммити

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг