Си Цзиньпин Қозоғистонга келди

Олам

image

Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпин Президент Қосим-Жомарт Тўқаевнинг таклифига биноан давлат ташрифи билан Қозоғистонга келди. Бу ҳақда Оқўрда хабар берди.

Остона халқаро аэропортида уни Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев кутиб олди. Хитой раҳбари жорий йилнинг 3 июль куни Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг 24-йиғилишида ҳам иштирок этади. Саммит иштирокчилари иқтисодий ва энергетика масалаларини муҳокама қилиши кутилмоқда. Ташриф дастуридан олий даражадаги икки томонлама музокаралар ўтказиш ва муҳим ҳужжатларни имзолаш ҳам ўрин олган.

Маълумот учун, бу Хитой раҳбарининг Қозоғистонга бешинчи ташрифидир. Си Цзиньпин 4 июлга қадар Қозоғистонда бўлади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Си Цзиньпин 4-6 июль кунлари давлат ташрифи билан Тожикистонда бўлиши хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон Си Цзиньпин Тўқаев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг