Тўқаев Трампдан Путинга ҳеч қандай хабар олиб келмади
Олам
−
13 Ноябрь 3104 2 дақиқа
АҚШ Президенти Дональд Трамп Қозоғистон раҳбари Қосим-Жомарт Тўқаев орқали Россия Президенти Владимир Путинга ҳеч қандай хабар ёки “сигнал” юбормаган. Бу ҳақда Россия Президенти ёрдамчиси Юрий Ушаков журналистларга берган интервьюсида сўз очди.
“Биз Тўқаевдан ҳеч қандай сигнал олганимиз йўқ. У Путинга ҳеч қандай хабар юбормаган”, деган Путиннинг ёрдамчиси.
Тўқаев 11 ноябрь куни Москвага ташриф буюриб, Путин билан икки соатлик норасмий учрашув ўтказган, 12 ноябрда эса расмий музокаралар давомида Россия ва Қозоғистон ўртасидаги муносабатларни ҳар томонлама стратегик ҳамкорлик ва иттифоқчилик даражасига кўтариш тўғрисидаги декларацияни имзолаган эди. Тўқаев бу ҳужжатни “икки давлат ўртасидаги ишонч ва ҳамкорликнинг янги даврини бошлаб берувчи қадам” деб атаган. Путин ва Тўқаев ўртасида бўлиб ўтган икки кунлик гап-сўзлар ҳақида “мамлакатлар ўртасидаги шериклик”дан бошқа нарса эълон қилингани йўқ. Ваҳоланки, Тўқаевнинг Россияга ташрифи кутилмаганда амалга оширилди ва буни шахсан Путиннинг ўзи хоҳлади. У Тўқаевни тантанали кутиб олди, иззат кўрсатди. Тўқаев Путин чорловидан олдин Трампнинг ҳузурига борган эди. Икки етакчи Оқ уйда яхши тил топишди. Қозоғистон “Иброҳим келишувлари”га қўшилди ва буни Трамп эътироф этди. Қозоғистон Президентининг матбуот хизмати хабарига кўра, сафар давомида АҚШ ва Қозоғистон компаниялари 17 миллиард долларлик келишувларни имзолаган.
Live
БарчасиХовос туманида ҳоким алмашди
09 Декабрь