Тўқаев Трамп билан музокара ўтказди

Олам

image

Қозоғистон Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев бугун, 7 ноябрь (Вашингтон вақти билан 6 ноябрь) куни Оқ уйда АҚШ Президенти Донаьлд Трамп билан музокара ўтказди. Бу ҳақда Оқ ўрда хабар берди.

Учрашув тафсилотлари ҳозирча маълум эмас.

Тўқаев Оқ уйда бўлиб ўтадиган C5+1 форматидаги Марказий Осиё давлатлари ва АҚШ Президентлари саммитида қатнашиш учун Вашингтонга етиб борган. Бошқа минтақа етакчилари, хусусан, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳам айни пайтда Оқ уйда.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 6 ноябрь куни Қозоғистон ва АҚШ ўртасида муҳим минераллар бўйича меморандум имзоланганди. Ҳужжатнинг имзоланиш маросими Қозоғистон раҳбари Қосим-Жомарт Тўқаев иштирокида бўлиб ўтган.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Қозоғистон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг