Қозоғистон АҚШ билан муҳим минераллар бўйича меморандум имзолади
Олам
−
06 Ноябрь 2025 2260 2 дақиқа
Бугун, 6 ноябрь куни Қозоғистон ва АҚШ ўртасида муҳим минераллар бўйича меморандум имзоланди. Ҳужжатнинг имзоланиш маросими Қозоғистон раҳбари Қосим-Жомарт Тўқаев иштирокида бўлиб ўтган. Бу ҳақда Оқўрда матбуот хизмати хабар берди.
“Президент Қосим-Жомарт Тўқаев иштирокида Қозоғистон Республикаси ва Америка Қўшма Штатлари ўртасида муҳим минераллар соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги ўзаро англашув меморандуми имзоланди”, дейилади хабарда.
Ҳужжатга Қозоғистон Саноат ва қурилиш вазири Эрсаин Нагаспаев ҳамда АҚШ Савдо вазири Говард Латник имзо чеккан.
Маълумот учун, муҳим минералларга қуйидагилар киради:
- Литий – электр транспорт воситалари ва аккумуляторлар учун асосий элемент;
- Кобальт – аккумуляторлар ва юқори ҳароратга чидамли қотишмалар учун ишлатилади;
- Никель – зангламайдиган пўлат ва батареялар ишлаб чиқаришда муҳим;
- Мис – электр узатиш тизимлари ва электроника учун зарур;
- Графит – батареялар ва электродларда қўлланилади;
- Нодир ер элементлари – неодим, диспрозий, иттрий ва бошқалар. Улар магнитлар, лазерлар, оптика ва ҳарбий технологиялар учун муҳим;
- Вольфрам – ҳарбий техника, кесувчи асбоблар ва саноат учун;
- Молибден – пўлат мустаҳкамлигини оширади;
- Ванадий – энергия сақлаш тизимлари ва пўлат қотишмаларида ишлатилади;
- Уран – ядро энергетикасининг асосий хомашёси.
Қайд этиш жоиз, айни дамда Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари АҚШда бўлиб турибди. Улар Вашингтонда бўлиб ўтадиган C5+1 саммитида иштирок этади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев кеча, 5 ноябрь куни Вашингтон шаҳрига амалий ташриф доирасида ўзига ажратилган қароргоҳда АҚШ Сенатидаги Марказий Осиё бўйича кокуснинг ҳамраиси, сенатор Стив Дэйнсни қабул қилганди.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025