Тўқаев собиқ Президент Назарбоев номзодини янги лавозимга таклиф қилди
Олам
−
12 Октябрь 2021
12550Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев мамлакатнинг Биринчи Президенти – Элбоши Нурсултон Назарбоевни Осиёда ўзаро ҳамкорлик ва ишонч чоралари кенгаши Донишмандлар кенгаши раҳбари лавозимига номзод қилиб кўрсатишни таклиф қилди. Бу ҳақда Республика Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Акан Раҳметуллин маълум қилди.
Бугун, 12 октябрь куни Нур-Султонда Осиёда ўзаро ҳамкорлик ва ишонч чоралари кенгашига аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирларининг учрашуви бўлиб ўтмоқда.
“Бугун биз Донишмандлар кенгаши тўғрисидаги низомни тасдиқлаймиз. Бугун эрталаб биз билан бўлган учрашувда Президент Тўқаев Осиёда ўзаро ҳамкорлик ва ишонч чоралари кенгаши асосчиси жаноб Назарбоевни Донишмандлар кенгаши раҳбарлигига таклиф қилди. Умид қиламанки, сиз бу номзодни маъқуллайсиз”, деган Раҳметуллин учрашувда.
Осиёда ўзаро ҳамкорлик ва ишонч чоралари кенгаши минтақавий муаммоларни муҳокама қилиш ва амалий ҳамкорликни ривожлантириш учун умумий Осиё мулоқот платформаси.
Осиёда ўзаро ҳамкорлик ва ишонч чоралари кенгаши форуми 1992 йилда Қозоғистон ташаббуси билан ташкил этилган бўлиб, унинг фаолияти Осиёда хавфсизликни таъминлаш соҳасида мулоқот қилиш, қарорлар қабул қилиш ва чора-тадбирларни амалга ошириш учун шароит яратишга қаратилган. Минтақанинг 27 давлати унинг аъзоси ҳисобланади. Саккиз мамлакат ва бешта халқаро ташкилот кузатувчи сифатида қатнашади. 2014 йилдан бошлаб, Осиёда ўзаро ҳамкорлик ва ишонч чоралари кенгаши бош қароргоҳи Қозоғистон пойтахтида жойлашган.
Аввалроқ, Қозоғистоннинг Биринчи Президенти Нурсултон Назарбоев Ўзбекистон, Тожикистон ва Туркманистонни Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ)га таклиф қилганди.
Назарбоев 1989 йилдан бошлаб давлат бошига келди. 2019 йилнинг март ойида ўз хоҳиши билан Президентликни Сенат раиси Қосим-Жомарт Тўқаевга тоширди. Шундан буён у мамлакат Элбошиси сифатида Хавфсизлик кенгашига раислик қилиб келмоқда.
LiveБарчаси