Тўқаев Сирожиддин Саййидни мукофотлади
Жамият
−
04 Сентябрь
7158Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаевнинг қарори билан Ўзбекистон халқ шоири Сирожиддин Саййид “Ҳурмат” ордени билан тақдирланди. Бу ҳақда Ёзувчилар уюшмаси матбуот хизмати хабар берди.
Мукофотни Ёзувчилар уюшмасида Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Бейбут Атамқулов топширган.
“Бугун Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида Қозоғистон Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Бейбут Атамқулов меҳмон бўлди”, дейилади уюшма хабарида.
Мукофотлаш маросимида элчихона ва уюшма вакиллари иштирок этган. Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида барча жабҳалар қаторида адабий алоқалар ҳам тобора ривожланиб бораётгани таъкидланган.
Тадбир давомида элчи Атамқулов уюшма раиси Сирожиддин Саййидга Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев қарори билан тасдиқланган “Ҳурмат” орденини топширган. Шундан сўнг, ҳар икки томон келгусидаги адабий-маданий ҳамкорлик ишларига тайёрлигини маълум қилган ва бир-бирларига эсдалик совғаларини топширган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Минҳожиддин Ҳожиматов (Минҳожиддин Мирзо) Ёзувчилар уюшмаси раисининг ижодий масалалар бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланганди.
LiveБарчаси