Тўқаев Пашинян билан учрашди
Олам
−
15 Апрель
2795Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев бугун, 15 апрель куни Арманистон Бош вазири Никол Пашинян билан учрашди. Бу ҳақда Оқўрда матбуот хизмати хабар берди.
“Ушбу расмий ташриф алоҳида аҳамият касб этади ва икки томонлама муносабатларни ривожлантиришда муҳим босқичга йўл очади”, дейилади хабарда.
Суҳбат давомида икки давлат ўртасидаги муносабатларнинг барча йўналишларида ҳамкорликни ошириш учун катта имкониятлар мавжудлиги таъкидланган. Пашинян ўзаро муносабатлар жадал ривожланаётганини алоҳида урғулаб, Арманистон-Қозоғистон муносабатларини янги босқичга кўтариш учун ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирган.
Суҳбат чоғида Тўқаев ва Пашинян савдо-иқтисодий, транспорт-транзит, сармоявий, минтақавий ва маданий-гуманитар ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилган. Томонлар минтақавий барқарорлик ва хавфсизлик масалаларига алоҳида эътибор қаратган.
Тор доирада ўтган учрашув якунида Тўқаев ва Пашинян Қозоғистон ва Арманистон ўртасидаги кўп томонлама муносабатларни янада мустаҳкамлаш тарафдори эканини тасдиқлаган.
Мадина Отабоева
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь